Охирги пайтларда фирибгарлик орқали мўмай даромад олишга қаратилган жиноятларга кўзимиз тушиб қолади.
Ҳаётда шундай қинғир ишлар бўладики, у ҳақда эшитган вақтимизда беихтиёр «Туппа-тузук одам эди-ку, нима жин уриб номақбул ишларни қилибди?» — дея ҳайрон қоламиз. Аслида бунинг сабаби нафс балосига ва текин бойлик ортиришга бориб тақалади.
Суд амалиётида бунга мисоллар етарлича топилади.
Масалан, М.Холбеков Сирдарё вилояти ҳудудий “Чорванасл” маркази Гулистон тумани етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келиб, бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.Каримованинг ишончига кириб, Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Б.Салиметовга 400 АҚШ доллари миқдорида пора бериш эвазига, Гулистон тумани, “Юлдуз” массивида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олиши учун рўйхатга қўйиб, ёрдам кўрсатиш ҳақида алдаб, Гулистон тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими маъмурий биносида фуқаро М.Каримовадан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг, М.Холбековнинг аризасига асосан шу куни тезкор тадбир давом эттирилиб, Гулистон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Салиметов фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро М.Каримовани Гулистон тумани, “Юлдуз” массивида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олиши учун рўйхатга қўйиб, ёрдам бериш эвазига олдиндан талаб қилган 400 АҚШ долларини М.Холбековдан Гулистон шаҳри, “Ўзбекистон” шоҳ кўчаси, Сирдарё вилояти Товар хом-ашё биржаси биноси яқинида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Б.Салиметовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 2 йил 6 ой муддатга давлат органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида-73.500.000 сўм жарима жазосини, М.Холбековга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “б” банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45, 59, 61-моддалари тартибида 2 йил муддатга давлат органларида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил 2 ой озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Гувоҳи бўлганингиздек, алдов ва фириб йўли билан топилган бойлик Б.Салиметов ва М.Холбековга буюрмади, улар топган-обрўсини тушириб, эл-юрт олдида уятга қолгани бўлди.
Хулоса қилиб айтганда, ноннинг ҳалоли ширин. Кўпни кўрган кексаларимиз бекорга «Яримта нон - ҳузури жон» дейишмаган. Алдов, фириб, умуман, жиноий йўл билан топилган ноҳалол бойлик ҳеч кимга, ҳеч қачон буюрмайди.
Б. Мамадаминов,
Сирдарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
У. Джумаев,
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг раиси
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.