Чиқиндиларда ишлайдиган биринчи автомобил намойиш этилди

Чиқиндиларда ишлайдиган биринчи автомобил намойиш этилди

Италиянинг “Бертоне” компанияси чиқиндиларда ишлайдиган дунёдаги биринчи “ГБ110” номли суперкарини намойиш этди. Бу ҳақда “ихбт” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, автомобил пластик чиқиндилардан қайта ишланган синтетик ёқилғида юради.

Маълумотларга кўра, автомобил 1100 от кучига эга 5,2 литрли В10 двигатели билан жиҳозланган. У 100 км/соат тезликка 2,79 сонияда, 200 км/соат тезликка эса 4 сонияда эришади.

Компания ҳозирча 100 км/соат тезлашувни кўрсатмаган, бироқ автомобил 12,9 сонияда 300 км/соат тезликка эришади, максимал тезлик эса 350 км/соат деб айтилган. Максимал тезлик 380 км/соат атрофида бўлади.

Компания “Select Fuel” билан ҳамкорликда поликарбонат материалларини мотор ёқилғисига айлантириш технологиясини ишлаб чиққанини маълум қилди. Янги модел эса бундай ёқилғида ишлайдиган биринчи гиперкарга айланди.

“Bertone GB110"нинг жами 33 нусхасини ишлаб чиқариш режалаштирилган, бироқ гиперкарнинг нархи эълон қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!