“Чиноз кимё таъминот” МЧЖ собиқ раҳбари ва бошқалар 158,8 тонна аммиакли селитрани талон-торож қилишди

“Чиноз кимё таъминот” МЧЖ собиқ раҳбари ва бошқалар 158,8 тонна аммиакли селитрани талон-торож қилишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан фермер хўжаликларининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Чиноз кимё таъминот” МЧЖ собиқ раҳбари Х.К. ва экспедитори И.Р.лар олдиндан тил бириктириб, моддий жавобгарлигига берилган умумий қиймати 341,8 млн сўмлик 158,8 тонна аммиакли селитрани, гўёки 11 та фермер хўжаликларига тарқатилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, аслида бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.К. ва И.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!