Чикагода «Midway Blitz». Шаҳар Миллий гвардия киритилишига тайёрланмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп сўнгги вақтларда Чикагода ҳарбий операция ўтказиш билан бир неча бор таҳдид қилган эди. Энди у амалда ҳаракатга ўтди — «Midway Blitz» номли операция бошланди.
Оқ уй баёнотига кўра, операция «Чикагода тўпланган ноқонуний чет эллик жиноятчилар»га қарши қаратилган. Аниқ қандай чоралар кўрилиши ҳозирча маълум эмас. Илгари Трамп ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай пост жойлаштирган эди:
«Депортациялар ҳидини эрталаб ҳис қилишни яхши кўраман»,
— дея яқиндаги антимигрант рейдларга ишора қилган. Шунингдек, у қўшимча қилган:
«Чикаго яқин орада Нима учун мудофаа вазирлиги "Уруш вазирлиги" деб қайта номланганини билиб олади».
Минглаб одамлар Чикаго дарёсининг ёнида жойлашган Trump Tower олдида намойишга чиқишди. Бир вақтнинг ўзида шаҳар ҳукумат ва жамоат ташкилотлари бўлажак оқибатларга тайёрланмоқда:
🔹 Шаҳар мэри Брэндон Жонсон (Демократик партия) полицияга федерал аскарлар ёки ICE агентлари (иммиграция хизмати) билан ҳамкорлик қилишни қатъиян тақиқлади. У шунингдек полиция ходимларига форма кийиш ва юзини ошкора қилиш мажбуриятини юклаб, уларни федерал кучлардан фарқ қилишни осонлаштирди.
🔹 Мексика диаспораси, рейдлардан қўрқиб, 16 сентябрь – Мустақиллик куни муносабати билан ўтказиладиган бир нечта тадбирларни бекор қилди. Жумладан, ўтган йили 24 000 киши тўпланган машҳур "El Grito Chicago" ҳам бекор қилинди. Ташкилотчиларнинг сайтида қайд этилишича, бу оғир қарор бўлган, аммо жамоат хавфсизлиги таҳдид остида қолган.
🔹 Черковлар, жумладан Lincoln United Methodist Church, ибодатларни онлайн тарзда ўтказишини эълон қилди. Ҳамда ICE агентлари кутилмаган визитлари учун мигрантларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги карточкалар ва флаерлар тарқатмоқда.
🔹 Чикаго мактаб округи Миллий гвардиянинг эҳтимолий иштирокига тайёр эканини билдирди. Мактаблар ҳали ҳам хавфсиз ҳудуд сифатида қолиши таъкидланди. Оилалар ўз иммиграция мақомини очиқламаслиги мумкин, ICE эса мактаб ҳужжатларига кириш ҳуқуқига эга бўлмайди.
