Чехияда 156 фуқаро коронавирусни қасддан тарқатишда айбланди

Чехияда 156 фуқаро коронавирусни қасддан тарқатишда айбланди

Чехия полицияси томонидан мамлакатнинг 156 нафар фуқаросига фавқулодда ҳолат режими пайтида коронавирус инфекциясини атайлаб тарқатиш айби қўйилган.

Уларнинг айби тасдиқланса, жазо сифатида 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш қўлланиши мумкин. Чехия қонунларига кўра, касалликни қасддан тарқатиш учун уч йиллик қамоқ жазоси белгиланади. Ушбу жиноят учун фавқулодда режим даврида саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва тажовузкорнинг хатти-ҳаракатлари туфайли иккитадан ортиқ одам вафот этган бўлса — 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!