Меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш натижасида аниқланган иш ўринларини тўлдириш учун номзодларни мақсадли тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунда, бўлажак меҳнат мигрантларини касбларга ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидаги 32 та мономарказ ва унинг филиаллари, 53 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 13 та қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказлари ҳамда бошқа турли вазирлик ва идоралар, нодавлат таълим муассасалари, 10 та хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилган 48 та курслар имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда.
Биргина ўтган йилда хорижда ишлаш истагида бўлган 58 228 нафар фуқаро чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқишга жалб қилинди. Улардан 56 692 нафари (30 га яқин турдаги) касбларга, 1 536 нафари (немис, рус, инглиз, корейс, япон ва бошқа) чет тиллари курсларига йўналтирилди.
Шундан, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш курсларига бугунги кунда 2 мингга яқин фуқаро ўқитилмоқда. Ушбу курсларни тугатган 324 нафар фуқаро хорижга ишга юборилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.