Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор Майкл Чендлерга қарши жанг бекор бўлганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Режалаштирилган жангни ўтказмаслик жуда ҳам оғир. Матбуот анжуманидан олдин жароҳат олдим. Тикланишим учун эса вақт керак.
Жангни бекор қилиш тўғрисидаги қарор осонликча қабул қилингани йўқ. Шифокорлар, UFC ва жамоам билан маслаҳатлашгандан сўнг шу тўхтамга келдик.
Мухлисларим ва рақиб мени энг яхши формамда кўришни хоҳлайди. Кайфиятим жуда яхши, қайтишимга ишончим комил”, — дейди ирландиялик спортчи.
Маълумот учун, Макгрегор ва Чендлер ўртасидаги жанг 29 июнь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC-303 турнири доирасида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Конорнинг жароҳати сабабли бу жанг бошқа муддатга қолдирилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.