"CASEA" бош директори Руди Фанг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи ҳақида фикр билдирди

"CASEA" бош директори Руди Фанг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи ҳақида фикр билдирди

"CASEA" Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё бизнес-палатаси бош директори бош директори Руди Фанг (Сингапур) "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган давлат ташриф ҳақидаги фикрларини билдирди:

-Марказий Осиё минтақаси билан ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган Сингапур бизнес ҳамжамиятининг вакили сифатида мен Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўшни Тожикистонга давлат ташрифини катта қизиқиш билан кузатдим.

Менинг қизиқишимга сабаб бўлган бир қатор омиллар мавжуд. Биринчидан, Сингапур бизнеси, дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларидаги компаниялар сингари, катта бозорларга қизиқади. Шу сабабли, мамлакатлар минтақадаги қўшнилари билан яқин алоқада бўлиб, биргаликда умумий бозорни шакллантириш учун ҳуқуқий, сиёсий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратганда, биз албатта мамнуният билан қабул қиламиз.

Ушбу ёндашув менинг мамлакатим Сингапур қарашларига тўлиқ мос келади. Унинг ташқи сиёсатининг асосини минтақадаги қўшнилар билан яқин муносабатлар ташкил қилади. Ҳеч кимга сир эмаски, "Қўшнингга ривожланиш учун имкон бер" ("Prosper thy neighbour") тамойили туфайли Сингапур кўп жиҳатдан бутун дунёда тан олинган иқтисодиёт ва сиёсатдаги ютуқларга эришди. Сингапур бойиб, ривожланиб борар экан, у ўзини ёпмасликка ҳаракат қилди, аксинча, ўз ютуқларини қўшнилари билан баҳам кўрди. Мамлакатимиз қўшни давлатларга сармоя киритди, у ердаги компанияларни қўшма лойиҳаларга жалб қилди.

Ушбу ёндашув қўшниларимизнинг фаровонлигини оширишга ва шунга мос равишда минтақада ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди. Энди Жануби-Шарқий Осиёдаги аксарият давлатлар худди шу мантиққа амал қилишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон лидери ҳам худди шундай ёндашув асосида ҳаракат қилмоқда. Айнан у минтақавий кооперациянинг кенг кўламли жараёнлари, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ташаббускори бўлди.

Тожикистонга жорий ташриф ана шундай стратегиянинг муҳим таркибий қисмларидан биридир. Душанбеда томонлар саноат кооперациясини, биринчи навбатда, икки мамлакат анъанавий тарзда бир-бирини тўлдирадиган соҳаларда чуқурлаштиришга келишиб олдилар. Икки мамлакатнинг сув-энергетика ва транспорт-транзит салоҳиятидан фойдаланишдаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига устувор эътибор қаратилмоқда.

Тожикистон билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун жуда муҳим. Гап, биринчи навбатда, маданият ва анъаналарнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда кўп асрлик тарихий ришталар ҳақида бормоқда. Билишимча, Ўзбекистонда жуда кўп тожиклар, Тожикистонда эса ўзбек миллатига мансуб аҳоли яшайди.

Буларнинг барчасини яхши англаган Ўзбекистон Президенти Тожикистонга давлат ташрифини амалга оширди ва ҳамкасби билан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. Шу тариқа, Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг жуда нозик сиёсий туйғуси ва минтақадаги вазиятни ҳар томонлама чуқур англаб етганини яна бир бор намоён этиб, стратег сифатидаги муносиб мақомини тасдиқлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!