BYD электромобилларига ўзбек тилидаги "Muxlisa AI" овозли ёрдамчини ўрнатиш режалаштирилмоқда

BYD электромобилларига ўзбек тилидаги "Muxlisa AI" овозли ёрдамчини ўрнатиш режалаштирилмоқда

Жорий йилнинг январь ойида "UZINFOCOM" делегацияси Хитойга қилган сафари давомида самарали учрашув ва музокаралар натижасида «iFlyTek» ва BYD компаниялари ўртасида расмий уч томонлама битим тузишга эришган эди. Унга кўра 2024 йил охиригача BYD автомобилларида ўзбек тилида "Muxlisa AI" овозли ёрдамчиси ўрнатилиши келишиб олинган.

«iFlyTek» – сунъий интеллект дастурий таъминоти ва хизматларини етказиб берувчи, айниқса, овозни аниқлаш, тасвирни қайта ишлаш соҳаларида хизмат кўрсатувчи компания ҳисобланади. Компания 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, сунъий интеллект соҳасида дунёдаги энг инновацион компаниялардан бири сифатида тан олинган.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойнинг «iFlyTek» компанияси вице-президенти Дуан Да Веи билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида "Muxlisa AI" лойиҳаси муҳокама қилинди ҳамда уни Ўзбекистонда ақлли овоз функциясига эга замонавий BYD электромобилларига интеграциялаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, турли соҳаларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда компания билан ҳамкорликда Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, технологик стартапларга сармоя киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!