Буюк Британиялик аёллар нима учун Исломни танлашмоқда? (фото)

A A A
Буюк Британиялик аёллар нима учун Исломни танлашмоқда? (фото)

Буюк Британияда Исломга кираётган аёллар сони кун сайин ошиб боряпти. Уларнинг нима учун мусулмон бўлаётганлари борасида Кей Жардин бир тадқиқот ўтказди. Таъқиб, руҳий тушкунлик ва бедорликдан азият чеккан Кимберли Мак Криндл тенгдошларининг мазах қилиб, кулишлари сабаб ўзини жамиятга бегонадек ҳис этарди. Шу боис 19 ёшли талаба қиз янги, осуда ҳаёт тарзини қидира бошлади.

Мак Криндлнинг оиласи даҳрий эди. Пенкуикадаги олий мактабда таълим олгунига қадар ҳатто унинг диний маълумоти ҳам бўлмаган. Олий мактабда ўқиб юрган кезлари у ҳар якшанба маҳаллий черковга қатнашга одатланди. Лекин қидираётган ҳузур-ҳаловатини тополмади. Эдинбургдаги коллежга ўқишга киргач эса, бир неча мусулмон дугоналар орттирди ва улар орқали илк бор Ислом билан танишди. Кейинги ҳаёти ҳақида ўзи бундай ҳикоя қилади:

“Мен ҳаловат қидирдим. Ўтмишим жуда оғир кечган. Мактабда кўп қийналганман, одамлар мени бесўнақай ва бадбашара дейишарди. Шу сабабли бахтга эришиш йўлини қидира бошладим. Ҳафтада бир марта черковга боришга ҳаракат қилардим. Лекин бу ҳаракатим фақат қизиқиш эди, холос. Мен негадир ўзимни насроний деб ҳисобламасдим. Черковга гўё бегонадек эдим.

Масжидда эса қалб бир осудаликни ҳис қилади. Кунлик беш маҳал ибодат билан ўй-фикрни бир ерга жамлаб, аниқ мақсадни белгилаб оласиз. Бунда Қуръони Карим йўлбошчилик қилади. Уни ўқиркансиз, руҳда бир енгиллик сезасиз”.

Мак Криндл Исломни қабул қилганига уч йил бўлди. Турмуш қургач, исмини «Тасним Солиҳ» деб ўзгартирди. У Буюк Бриганиядаги кундан-кун кўпайиб бораётган муслима аёллардан бири.

Аниқ маълумотлар бўлмаса-да, Исломни қабул қилаёттанлар сони ошяпти, уларнинг асосий қисмини аёллар ташкил этади, дея таъкидлайди Глазго университетининг ижтимоий антропология бўйича бош маърузачиси, Буюк Британияда Ислом муносабатлари эксперти Никол Бурк.

"Инсонлар ҳамма вақт Исломни қабул қилиб келган, – дейди у. – Мендаги маълумотларга кўра, биргина Глазгода ҳозир Исломни қабул қилганлар икки юз кишини ташкил этади, лекин бу кўрсаткич ҳам тахминий. Аниқ рақамлар маълум эмас.

Глазгодаги Казра масжиди имоми Муҳаммад Фарогул Қадрининг айтишича, инсон Аллоҳга яқин бўлиши учун қалб ва онгида хотиржамликни, Ҳақ таолонинг рубубиятини ҳис қилиши жуда муҳимдир.

Ғарбда кенг ёйилган Исломнинг аёлларга ёмон муносабатда бўлиши ҳақидаги ёлғон тушунча туфайли ҳурфикрли Ғарб аёлларининг аксарияти Ислом динининг асл моҳиятини англаб етиш имконига эга бўлолмаяпти.

Глазго ва Эдинбургда Исломни қабул қилаётган аёлларнинг нега ҳаётларини бундай ўзгартираётганлари ўрганиб чиқилди.

Йигирма етти ёшлик Бахийя Малик (собиқ Люси Норрис) учун бу нарсани тушунтириб бериш қийин. Эдинбургда яшовчи опа-сингил Бахийя, Виктория ва уларнинг акаси Ғарбий Мидэннинг кичкина қишлоқ черковида ҳар якшанба насронийлик таълимини олишарди. Ёшлари улғайгач черковга бормай қўйишди. Етти йил олдин акалари имон келтириб, мусулмон бўлганидан сўнг, эгизак қизлар ҳам Исломни қабул қилишди.

"Балки ёшлик давримиз бунчалик бахтли ўтмагандир. Ўша пайтда бизга нимадир етишмаётганини ҳис қилардик. Лекин озгина тортинчоқлигимизни ҳисобга олмасак, оддий инсонлар қатори ҳаёт кечирганмиз", дейди Бахийя. У Эдинбургда "Оммавий ахборот воситалари ва телевидение" мутахассислиги бўйича ўқиган кезлари ҳам шундай қониқмаслик ҳиссини туйган.

Олти ой Ислом динини ўрганганидан сўнг Бахийя қидирган нарсасини топгандек бўлди ва Лондондаги масжидга бориб, мусулмон бўлганини эълон қилди.

"Менимча, қалбнинг ўзи Исломга интилади, – дейди у. – Буни сўз билан ифодалаш қийин. Қалб сизга бўйсунмаган ҳолда, ички интилиш Аллоҳ томонидан эканини айтаётгандек бўлади".

 

Мусулмон бўлаётган аёлларнинг Исломга нисбатан мавжуд нотўғри талқинлардан хабарлари бор. Улар бу фикрларнинг ёлғон эканини алла-қачон тушуниб етишган.

"Сиз ўзингизни ҳар доим назорат қилиб юрасиз, – дейди Тасним. – Мусулмон эркаклар сизни муслима аёл сифатида ҳурматлаб, ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Ҳурмат ва ҳимояга сазовор бўласиз".

Бахийянинг айтишича: "Ўзингизни қанчалик либос билан беркитсангиз, сизга шунчалик эҳтирос билан қарашмайди ва сиз билан бир инсон сифатида ҳисоблашишга мажбур бўлишади. Бу ҳол эса сизга эркинлик беради".

Одатда мусулмон аёллар уйдан ташқарида пардоздан фойдаланишмайди. Ташқи кўриниш ҳеч қандай аҳамият касб этмаслигини улар билишади. Шунингдек, британиялик аёллар Исломни қабул қилгунларига қадар бўлган ҳолатларда юришни энди хоҳлашмаяпти.

Глазгода яшовчи Хафса Хашми бундан 24 йил олдин Исломни қабул қилган. "Бизнинг мақсадимиз дунё ҳаёти ва охират ҳаётидир. Айрим инсонлар учун бу ғалати туюлиши мумкин. Ўлар ўлим ҳақида ўйламайдилар. Ҳолбуки, Ислом динида охиратга ишонч имоннинг асосий шартларидан бири. Солиҳ амаллар қилаётганингизни билсангиз, ҳаётимиз ҳам яхши ўтади», дейди у.

Исломни қабул қилаётганлар учун катта масъулият юкланади. Улар кунлик беш маҳал ибодатни қилишлари, еяётган таомларига эътибор беришлари лозим. Баъзилари иш жойларида бошлиқлари билан келишган ҳолда алоҳида ажратилган хоналарда бемалол ибодат қилишади.

Мусулмонликни танлаган аёллар, шунингдек, ташқи кўринишларини ўзгартиришлари лозимдир. Шариатда белгиланганидек, аёллар камтарона кийинишлари керак. Тасним илк бор ҳижобга кирганида одамларнинг унга бошқача кўз билан қарашларидан ноқулай вазиятга тушарди. Кейинчалик, ҳатто ҳижобини ечишга ҳам мажбур қилишди.

"Одамлар менга: "Уйингга йўқол!" дея бақиришарди. Бир киши коллеждаги автобус бекатида турганимда, менга тупурган ҳам. Бироқ ҳозир ундай тазйиқлар йўқ, яна ҳижобда юрибман. Шундай кийинсам ўзимни янада ишончлироқ ҳис қиламан", дейди у.

Бахийя мусулмон бўлган куниданоқ ҳижоб кийган эди, лекин ота-онаси бунга қаршилик кўрсатишди. Бир неча мунозаралардан сўнг, охири рози бўлишди.

Таснимнинг қарори унинг дахрий ота-онасини ғазаблантириб юборди. "Мендаги ўзгаришни улар дастлаб ўткинчи ҳавас деб ўйлашди, бироқ ҳижобга кирганимни кўриб, аҳдим қатъий эканига ишонишди. Оила қуриш борасида сўз очганимда эса, ортиқ чидаб туришолмади. Улар бошқа миллатга мансуб, ўзимдан ёши катта мусулмон киши билан турмуш қуришимга рози бўлолмас эдилар".

Тасним онаси билан олдингидек яқин, бир-бирлари билан яхши муносабатда бўлсалар-да, эътиқод масаласида гаплашмасликка ҳаракат қилишади. Отаси эса у билан алоқани узиб қўйди.

Йигирма тўрт йил олдин Исломга кириши ғайритабиий ҳодиса туюлгани учун, ўз қарорини ота-онасига айтиш Хафсага қийин бўлган. Уларга бу гап умуман тескари таъсир кўрсатган. "Менимча, онам мен турмушга чиқаётган киши сабабли мусулмонликни қабул қилган деб ўйлаган. Лекин мен тўрт йил олдин имон келтириб, мусулмон бўлган эдим. Оила қургунимга қадар ота-онам бундан бехабар эди. Тўйимиз бўлиб ўтганидан кейин онам: "Агар сен бахтли бўлсанг, мен ҳам бахтиёрман", деди. Бироқ чамамда у барибир норозидек эди. Отам эса ўз йўлимни топганимдан хурсанд бўлди. Ҳар иккисининг ўртасидаги фарқ ҳам шунда".

Тасним икки йил олдин суданлик Собир билан турмуш қурган. У илгари ўзини бунчалик бахтли ҳис қилмаган. "Турмуш ўртоғимни коллежда учратиб қолганман. Мен унга инглиз тилини ўргатардим, у эса менга Ислом дини ҳақида гапириб берарди", дейди у.

Бахийянинг турмуш ўртоғи Шарафиддин (собиқ Камерон) ҳам мусулмонликни яқинда қабул қилганлардан.

Тасним, Бахийя ва Хафса айрим таомларни истеъмол қилишмайди, шунингдек, маст қилувчи ичимликлар ҳам ичишмайди. Аёлларнинг айтишича, улар мусулмон бўлгунларига қадар ўтган турмуш тарзларини сира қўмсамайдилар.

"Мен учун Ислом етарли, – дейди Бахийя. – Агар сиз ҳидоят йўлини танласангиз, бошқа ҳеч нарсага эҳтиёж сезмайсиз".

Мусулмон бўлгач, Тасним узоқ йиллар қидирган бахтига эришди. "Ислом сизнинг ҳаётга муносабатингизни, хулқ-атворингизни ва фикрлаш тарзингизни тубдан ўзгартириб юборади, – дейди у. – Ҳозир мен ўзимни янада қатъиятли, бахтли ва мамнун ҳис қиляпман. Мен орзу қилган нарсамга эришдим..."

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

"Трамп ҳали ҳам ғалаба қозонганини айтиб келади. Лекин аслида у анча олдин ютқазган эди"

Менимча, Тайван фуқаролари ҳақиқий вазиятга назар ташлаганларида, буни аниқ кўришади.

АҚШ ва Исроил Харг оролига ҳужум қилди: қурбон бор

Бу ҳақда Tasnim маълум қилди.

"Биз уруш ҳолатидамиз, болалар боғчаларига вақтимиз йўқ!"

Трампнинг сўзларига кўра, у Маъмурий-бюджет бошқармаси раҳбари Рассел Воутдан болалар боғчаларига маблағ ажратмасликни сўраган

Ўзбекистон таклифни қабул қилмаган машҳур мураббий мундиалга бошқа термани олиб боради

Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.

Эрон АҚШни масхара қилди: “Биз 6000 йиллик цивилизациямиз”

Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.

БМТ: Жаҳон уруши хавфи — Яқин Шарқ можароси кескинлашмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳонда янги кенг кўламли уруш бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ҳиндистонда 70 ёшли фил “пушти фотосессия”дан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерни ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Фарғонада оғуфурушларга 12 йилдан 15 йилгача қамалди

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.