Буюк Британияга 6000 йил ичида биринчи марта ёввойи бизонлар қайтарилади
Британиялик зоологлар ёввойи бизонларни қайта кўпайтириш лойиҳасини ишлаб чиқишмоқда.
Биринчи кичик подани 2022 йилда Кент графлиги ҳудудига чиқариш режалаштирилган бўлиб, ҳайвонлар (бир эркак ва уч урғочи) популяциялари муваффақиятли ривожланаётган Нидерландия ёки Польшадан олиб келинади, дея хабар бермоқда The Guardian.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 70-йиллардан бошлаб Буюк Британияда ушбу ёввойи ҳайвонлар сони 60 фоизга камайгани боис экологларнинг ҳаракатларига қарамай, мамлакат энг қашшоқ давлатлардан бирига айланган.
Бир вақтлар бизонлар Британия ўрмонларининг асосий турларидан бири бўлган ва уларнинг йўқолиши экотизимга салбий таъсир кўрсатган. Олимларнинг фикрича, бизонларнинг мамлакатга қайтарилиши бошқа турларга, хусусан булбуллар ҳамда ёввойи кабутарларга ёрдам беради.
Маълумотларга кўра, яйлов бизони бу ҳудуддан 6000 йил олдин атроф-муҳитнинг ўзгариши ва фаол ов қилиш натижасида ғойиб бўлган. 2022 йилда табиатга қўйиб юбориладиган Европа бизонлари эса уларнинг бевосита авлодларидир.
Зоологларнинг таъкидлашича, бизонлар йирик ҳайвонлар (еркак бизон бир тоннагача оғирликка эга бўлиши) бўлишига қарамай беозор бўлишади. Шу боис сайёҳларга уларни узоқдан томоша қилиш учун имкониятлар яратилади.
