Буюк Британиядаги қурол-яроғ заводида портлаш юз берди

Буюк Британиядаги қурол-яроғ заводида портлаш юз берди

Буюк Британиянинг энг йирик BAE Systems мудофаа компаниясининг Жанубий Уэльсдаги заводларидан бирида портлаш содир бўлди, дея хабар беради Кazinform агентлиги BBCга таяниб.

Ўт ўчириш ва қутқарув хизматлари ҳамда тез ёрдам хизматлари воқеа жойига чақирилганини маълум қилди. Кейинроқ шифокорлар портлашдан ҳеч ким жабрланмагани учун уларнинг ёрдамига муҳтож эмаслигини айтишди.

Компания Монмутширдаги Гласкоуд қишлоғи яқинида жойлашган. Қурол-яроғ заводи яқинида яшовчи маҳаллий аҳолининг Argus Уэльс янгиликлар сайтига айтишича, портлаш шунчалик кучли бўлганки, ҳатто ер силкиниб кетган.

- Мен бўлган жойда, унчалик баланд эмас эди, лекин умуман олганда, зилзила каби эди. Машинам силкиниб кетди, — дея қўшимча қилди у.

Компания вакиллари тегишли протоколларда кўрсатилган барча хавфсизлик чораларини "дарҳол" олганликларини ва сайтдаги барча ходимлар ҳисобга олиниб, соғлиғи яхши эканини таъкидладилар.

BAE Systems, шунингдек, портлаш сабаблари бўйича аллақачон тўлиқ тергов бошлаганини, аммо ҳозирда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, бу тасодифий бўлгани ва бунинг ортида жиноий мақсад йўқлигини таъкидлади.

- Фавқулодда ёрдам гуруҳимиз объектни кузатишда давом этмоқда, - дейилади компания баёнотида.

Кейинчалик, завод жойлашган Монмут округи бўйича Жамоатлар палатасининг аъзоси Дэвид Т. С. Дэвис (у ҳам Уэльс Давлат котиби) портлаш " снарядларни демонтаж қилиш учун ажратилган участканинг чекка қисмида содир бўлгани"ни айтди.

- Менга айтишдики, бу махсус операция ҳар доим кичик хавфни ўз ичига олади, шунинг учун у корхонанинг махсус ажратилган ҳудудида масофадан бошқариш орқали амалга оширилади. Жамоатчилик учун ҳеч қандай хавф йўқ, - дея қўшимча қилди у.

BAE Systems нафақат Британиянинг энг йирик мудофаа компанияси, балки ўқ-дорилар, ракета отиш мосламалари ва артиллерия тизимларини ишлаб чиқарадиган Европадаги энг йирик мудофаа пудратчиси ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!