Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилади.
Талаблар:
− 18-45 ёш;
− рус ёки инглиз тилини билиш;
− қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба;
− судланмаган;
Иш ҳақи (ишбай): соатига 10 £ дан бошланади.
Фуқаро ҳисобидан:
📍Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари;
📍виза тўлови 330 £;
📍авиачипта.
Номзодлар 2023 йил 10 ноябрь соат 9:00 дан 11 ноябрь соат 9:00 гача «labormigration.uz»да рўйхатдан ўтиши лозим.
2023 йил 13-14 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларнинг электрон почтасига рус тили бўйича онлайн тестга ҳавола ва уни топшириш шартлари юборилади.
Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иш берувчи билан суҳбатга чақирилади.
Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 (қисқа рақами).
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.