Ушбу маблағ Россия активларидан олинган даромадлар ҳисобидан тўланади.
Лондон “Катта еттилик” давлатлари томонидан Киевни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган кредит дастури доирасида 752 миллион фунт стерлинг (875 миллион евро) миқдоридаги иккинчи тўловни амалга оширди. Бу 2,26 миллиард фунт стерлинг (2,63 миллиард евро) миқдоридаги кредитнинг бир қисми бўлиб, уни Европа Иттифоқида музлатилган Россия давлат активларидан олинадиган даромадлар ҳисобидан қайтариш режалаштирилган. Сўнгги транш 2026 йилда йўналтирилиши кутилмоқда.
"Ушбу молиявий ёрдам Украина учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари каби ҳаётий муҳим ҳарбий ускуналарни харид қилишга ёрдам беради. Маблағ айнан Россия Суми шаҳрига ҳужум қилган, Украина устидан ҳаводан босимни давом эттираётган бир пайтда ажратилмоқда", дейилади Британия ҳукумати тарқатган пресс-релизда.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев вақтинчалик босиб олинган ҳеч қандай ҳудудни Россиянинг бир қисми сифатида ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаслигини маълум қилди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.