Бухородаги барча мактабларда дарслар анъанавий тарзда бошланади

Бухородаги барча мактабларда дарслар анъанавий тарзда бошланади

Маълумки, юртимизда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши сабабли вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида қишки таътил жорий йилнинг 22 январь кунига қадар узайтирилиши белгиланган эди.

Бухоро вилояти ҳокимлигининг тегишли баёнига асосан, эртага, 23 январь кунидан вилоятимизда мавжуд 530 та умумтаълим мактабларининг барчасида ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий тарзда бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!