Бухорода ўғри келиннинг қилмиши фош бўлди
Судланувчи А.Д.С. ўзганинг мол-мулкини яшиирин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2020 йил февраль ойи бошидан 2020 йил февраль ойининг 27 кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўзи истиқомат қилиб келаётган Бухоро шаҳар ......кўчаси 000-уйдаги қайнонаси Т.М.нинг ётоқхонасидан унга тегишли сумкада бўлган тилладан ишланган бир дона аёллар бўйин занжирини қизил тошли тумори билан, тилладан ишланган оқ тоши бўлган бир жуфт зиракни, тилладан ишланган бир дона қизил кўзли аёллар узугини, тилладан ишланган бир дона “типратикан” номли аёллар узугини, араб тилласидан ишланган бир дона аёллар узугини ва 500 минг сўм нақд пулларини қўлга киритиб, жабрланувчи Т.М.га жами 12.500.000 сўм миқдорда моддий зарар етказиб, ўғирлик жиноятини содир қилган. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси А.А.Жабборов бу ҳақда маълум қилди.
Судланувчи А.Д.С. ўзининг қасддан содир қилган жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган.
Судда сўроқ қилинган судланувчи А.Д. ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у жабрланувчи Т.М.нинг келини эканлигини, 2020 йил февраль ойининг бошида қайнонаси Т.М.нинг ётоқхонасига кирганида, у ердаги аёллар қора сумкасининг орқа чўнтагида бир дона майин ишланган, гул шаклидаги қизил тошли кулони ҳам бўлган аёллар тилла занжирини сотиб, пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиш мақсадида яширин равишда олганини, ушбу тилла занжирни оғирлиги тахминан 2 грамм атрофида бўлиб, 583 пробали эканлигини, сўнгра ушбу занжирни ўша куни маҳаллаларида жойлашган Бухоро шаҳар ....... поликлиника олдидаги заргарлик дўконига олиб бориб, заргар С.О.га ушбу тилла занжирни пулга муҳтожлиги сабабли, сотмоқчилигини айтганида, у ушбу тилла занжирни кўздан кечириб, 940.000 сўмга сотиб олишини айтганлигини, сўнгра ўзи унинг ушбу таклифига рози бўлиб, ушбу тилла занжирни унга 940.000 сўм эвазига сотиб, пулларини эса ўз эҳтиёжлари учун сарфлаганини, 2020 йил февраль ойининг тахминан 20-00 лардан кейин яна қайнонаси Т.М.нинг ётоқхонаси бир ўзи кирганида, ушбу хонадаги кийимлар илдириш учун мўлжалланган кийим илгичда қайнонаси Т.М.га тегишли қора рангли аёллар сумкаси илинганлигини кўриб, ушбу сумканинг орқа чўнтагидан бир жуфт гул шаклида ишланган, ўрта қисмида оқ тоши бўлган, оғирлиги тахминан 4 грамм бўлган 583 пробали аёллар зирагини, бир дона қизил тоши бўлган, оғирлиги тахминан 3 граммли, 583 пробали аёллар тилла узугини, бир дона “типратикан” шаклида ишланган оғирлиги тахминан 1,5 грамм бўлган, 583 пробали аёллар узугини, бир дона сариқ рангли, оғирлиги тахминан 3 грамм атрофида бўлган, 999 пробали, тиллада гул шакли бўлган аёллар узугини, бир пачка 5000 сўмлик купюралардан иборат жами 500.000 сўм пулларни ҳеч кимга билдирмасдан яширин равишда олганини, сўнгра ушбу тилла тақинчоқларни ўша кунни ўзида заргар С.О.ни олдига олиб бориб, пулга муҳтож бўлиб қолганини, тилла тақинчоқларни ўзига тегишли эканини, уларни сотмоқчилигини айтганида, С.О. ўзига ушбу тилла тақинчоқлардан бир жуфт зиракни 840.000 сўмга, кўзи бўлмаган “типратикан” шаклидаги тилла узукни 280.000 сўмга, қизил кўзли тилла узукни 950.000 сўмга ва тиллада гул шакли бўлган бир дона тилла узукни ҳам 950.000 сўмга, жами 3.020.000 /уч миллион йигирма минг/ сўмга сотиб, ушбу пуллардан 2.670.000 сўмини олиб, қолган 350.000 сўмини эса заргар С.О. ҳозирда бошқа пули йўқлигини, қолган пулни кейинроқ беришини айтганлиги учун ўша пайтда тилла тақинчоқларни 350.000 сўми унда қолганини, ҳозирги кунга қадар ушбу пулларни олмаганини, тилла тақинчоқларни пулларини ва 500.000 сўм пулларни эса ўз эҳтиёжлари учун ҳамда фарзандларига озиқ-овқат сотиб олиш учун сарфлаб, бир ҳафта давомида тугатганини, ушбу ўғирликни содир қилганидан сўнг, 2020 йил 27 февраль куни қайнонаси Т.М. тилла тақинчоқлари ўғирланганлигидан хабар топганини, ўзи қўрқанидан 2 нафар фарзандларини олиб, Фарғона вилоятига ота-онасини уйига кетганини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, содир этган қилмишининг аҳамиятини тушуниб етганини, ҳозирда ўзи алоҳида уйда ижарада яшашини, уч нафар фарзандлари қайнонаси Т.М. билан бирга яшашини, жабрланувчи Т.М.га етказилган моддий зарарни ишлаб қоплаб беришини билдириб кўрсатма берди.
Бундан ташқари, суд судланувчи А.Д.нинг айби, унинг ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан хулоса чиқарган ҳолда.
Судланувчи А.Д.С. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб унга нисбатан қилмишиги ва шахсига мос жазо тайинланди.