Бухорода навбатдаги валюта "операция"сига чек қўйилди

Бухорода навбатдаги валюта "операция"сига чек қўйилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар А.Навоий маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган Р.У. шаҳарнинг Қ.Муртазоев кўчасида бошқа бир фуқарога қонунга хилоф эканлигини била туриб бир Россия рублини 186 сўмдан ҳисоблаб 180,0 минг Россия рублини жами 33.480.000 сўмга сотган вақтида ушланиб тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!