Бухорода бешта тарихий ёдгорлик бузилиши натижасида сал кам 300 млрд сўмлик зарар етказилди

Бухорода бешта тарихий ёдгорлик бузилиши натижасида сал кам 300 млрд сўмлик зарар етказилди

Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Ромитан туманида ўтказилган ўрганишлар давомида, ҳудудда жойлашган 5 та археология ёдгорлигига турли сабабларга кўра жами 291,4 млрд. сўмлик жиддий шикаст етказилганлиги аниқланди.

Хусусан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, ўрта асрларга оид “Тепа 9” археология мероси объектига 269,6 млрд. сўмлик, “Қалаи Муллабектепа” ёдгорлигига 19,7 млрд. сўмлик, “Амиртепа” ёдгорлигига 1,1 млрд. сўмлик, “Хўжа Ҳаққитепа” ёдгорлигига 832 млн. сўмлик ва “Тепа-5” ёдгорлигига 202 млн. сўмлик зарар етказилган.

Бухоро вилоят прокуратураси хабарига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!