Бухоро шаҳридаги тунги клублардан бирида 2 нафар фуқарога тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди

Бухоро шаҳридаги тунги клублардан бирида 2 нафар фуқарога тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди

Жорий йил 11 январь куни соат 22:30 ларда Бухоро шаҳар Тагман Бофон кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган Н.М. исмли шахс Бухоро шаҳар Абу Али Ибн Сино кўчасида жойлашган “Грамафон” номли тунги клубда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ушбу клубга мижоз сифатида келган 2 нафар фуқаро билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, уларни уриб енгил тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан фуқаро Н.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!