3-5 май кунлари Бухоро шаҳрида II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади. АОКАда Республика "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мазкур фестивал ҳақида батафсил маълумот берилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-5098-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 8-октябрдаги 629-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 мартдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги (20-1) ВМ 21/24-20-сонли йиғилиш баёнига асосан, жорий йилнинг 3-5 май кунлари Бухоро шаҳрида II Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади.
Фестивалнинг аосий мақсади халқ амалий санъатининг зардўзлик ва заргарлик анъаналарини ривожлантириш, уларнинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, шунингдек, ушбу йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш орқали халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касбий анъаналар ва ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклаш ҳамда минтақанинг туризм салоҳиятини янада оширишдан иборат.
Фестиваль веб-сайти handicrafters.uz такомиллаштирилди фестиваль, миллий ҳунармандчилик, ҳунармандлар, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди. 2024 йил феварль ойида орқали фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатлардан зардўзлик ва заргарлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, маҳоратли ҳунармандлар, амалий санъат усталари, соҳа олимлари ҳамда мутахассислари, фахрий меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ушбу сайт орқали онлайн тарзда Ташкилий қўмитага ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун старт берилди. Шунингдек, веб-сайт орқали рўйхатдан ўтиш жараёнлари бошланганлиги ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекитоннинг чет элдаги элчихона ва ваколахоналарига маълумот берилди.
2024 йилнинг 10 апрель куни рўйхатдан ўтиш жараёнлари якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра 70 та давлатдан 200 нафарга яқин иштирокчи фестивалга иштирок этиш истагини билдирди. Ҳозирги кунда ташкилий қўмита томонидан иштирокчилар сараланмоқда. Фестивалга 56 та давлатдан 100дан ортиқ иштирокчи иштирок этиши назарда тутилган. Жумладан илмий амалий конференцияга 7та давлатдан 7 нафар, нуфузли меҳмонлар сифатида 40 нафар, хорижий оммавий ахборот воситалари сифатида 4 та давлатдан. Ташкилий қўмита саралаган иштирокчиларга таклифномалар юборилиши бошланади.
Фестиваль дастури ишлаб чиқилди. Дастур, фестиваль видеоролиги Фестивал тугагунга қадар кутиб олиш ва кузатиш залларида, мавжуд ЛЕД экаранларда фестивални тарғиб этувчи видеороликларни намойиш этиш ва реклама баннерларини жойлаштириш учун Транспорт вазирлиги, “Узбекистан аирwайс” АЖ , “Узбекистан Аирпортс” АЖ, Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Туризм қўмитаси хат билан юборилди.
Шунингдек, Фестивалда 250 дан ортиқ маҳаллий ҳунармандлар ўз шогирдлари билан иштирок этишлари мўлжалланмоқда.
Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва кўргазмалар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилади.
Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига тайёргарлик ишлари Бухоро вилоятда ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, Фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимларини ўтказиш учун 1700 томошабинга мўлжалланган амфитеатр жиҳозлари ва конструкциялари бўйича ишлар олиб борилмоқда, Фестивал ғолиблари ва хорижий меҳмонларга бериладиган совғалар намуналари вилоят ҳокимлиги ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси билан келишилди ва совғаларни тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди, Фестивалга ташриф буюрадиган ҳамда бевосита иштирок этадиган хорижий ва маҳаллий меҳмонлар, ҳунармандлар ва иштирокчилар жойлашадиган меҳмонхоналар рўйхати шакллантирилиб хоналар банд қилинмоқда. “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ўтказиладиган илмий-амалий конференция ўтказиш жойи сифатида Бухоро давлат университети зали танланди, Фестивал ўтадиган ҳудудларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот учун I Халқаро заргарлик ва зардўзлик фестивали 2022 йилнинг 21-24 май кунлари Бухоро шаҳрида ташкил этилди. Фестивалда Республикамизнинг барча ҳудудларидан 288 нафар ҳунарманд, шулардан 110 нафар заргар, 37 нафар зардўз, 44 нафар каштадўз, 97 нафар бошқа йўналишларида фаолият олиб бораётган ҳунармандлар иштирок этди.Нуфузли тадбирда 58 та давлатдан 221 нафар хорижлик иштирокчи, шулардан 112 нафар ҳунарманд, 9 нафар фахрий меҳмон ва 4 нафар юқори мартабали меҳмонлар қатнашди. Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад ал-Каддумий томонидан Жаҳон Ҳунармандлар Кенгашининг қадимий Бухоро шаҳрига Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақоми берилгани тўғрисидаги сертификат топширилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.