Тинчлик режасининг ҳозирги таҳрири Украина учун асосий устувор йўналишларнинг аксариятини ўзида акс эттиради, деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби.
Рустем Умеров Киев Женевадаги музокаралардан мамнун эканини маълум қилди.
"Ҳужжатнинг ҳозирги таҳрири, келишувнинг якуний босқичида бўлса-да, Украина учун асосий устувор йўналишларнинг аксариятини аллақачон ўз ичига олган", — деб ёзди у ўзининг Теlegram-каналида.
Умеров, шунингдек, Қўшма Штатларга конструктив ҳамкорлик ва мавжуд тинчлик режаси бўйича Украинанинг мулоҳазаларига эътиборли муносабат учун миннатдорчилик билдирди.
"Бугун тинчлик келишуви борасида янада катта силжиш бўлишини кутяпмиз", — дея хулоса қилди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.