Бугун «Strandja»да 8 боксчимиз финалга чиқди

Бугун «Strandja»да 8 боксчимиз финалга чиқди

Кеча “Strandja” халқаро турнирининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида 14 нафар боксчимиз 12 та вазнда баҳс олиб бордилар. Афсуски, Ҳуморабону Мамажонова, Асилбек Жалилов, Ҳасанбой Дўстматов, Дилшод Абдумуродов, Фазлиддин Эркинбоев ва Самандар Жалолов ўз жангларида имкониятни бой бериб қўйдилар ва турнирнинг бронза медалига эга чиқдилар.

Финалга йўл олган боксчиларимиз билан танишинг:

-50 кг. Сабина Бобоқулова - Ву Ю (Хитой) - 4:1

-54 кг. Ҳасанбой Дўстматов - Хўжаназар Нортожиев (техник мағлубият)

-57 кг. Шаҳзод Музафаров - Энҳ-Амар Ҳарҳуу (Мўғулистон) 5:0

-60 кг. Абдумалик Ҳалоков - Артур Саҳакян (Арманистон) 5:0

-63,5 кг. Адҳамжон Муҳиддинов - Ярослав Ҳарциз (Украина) 3:2

-71 кг. Иқболжон Ҳолдоров - Акаш (Ҳиндистон) 3:2

-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев - Жавоҳир Умматалиев 4:0

+92 кг. Жаҳонгир Зокиров - Николаз Бегадзе (Грузия) (3 раундда техник нокаут).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!