Бугун республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади
"Ўзгидромет" бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
19 ноябрь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади (шимоли-ғарбий, шарқий ва республиканинг энг чекка жанубий ҳудудлардан ташқари). 20 ноябрь куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +3...+8 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ бўлади.
21-22 ноябрь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Шамол йўналиши бироздан ўртача тезликгача ўзгариб туради, 21-22 ноябрда шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучаяди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 18-22 ноябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 19-20 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Пойтахтимизда: ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +18...+20 даража илиқ бўлади.
19 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 20-21 ноябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 22 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат асосан кечлари +5...+8 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ бўлади.
Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.