Бугун Ереванда ҳукуматга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтади

Бугун маҳаллий вақт билан соат 18:00да Арманистон пойтахти Ереванда бош вазир Никол Пашинян бошчилигидаги ҳукуматга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтади.
Маълумотларга кўра, митинг “Республика” майдонида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, кеча Ереванда намойишчилар огоҳлантириш акцияси ўтказиб, фуқароларни уларга қўшилишга чақирган эди.
Намойишчилар Арманистон ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).