Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2019 йил 18 ноябрь куни ер усти газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Тошкент вилоятининг Тошкент тумани «Қушқўнди» маҳалласи «С.Зокиров» кўчаси ҳудудидаги жами 310 та аҳоли хонадонларида соат 9:00 дан 17:00 га қадар ҳамда Оҳангарон тумани, «Бирлик», «Қизилсой», «Телов», «Қорабалиқ», «Санам», «Қорасуевка», «Сусам», «Чувилдоқ» ва «Илғор» МФЙ ҳудудларидаги жами 3026 та газ истеъмолчиларига соат 8:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, Қуйи Чирчиқ тумани, «Сергели» МФЙ «Эркин» кўчаси ҳудудидаги газ қувурларида носозлик туфайли жами 63 та аҳоли хонадонларига газ таъминоти вақтинча тўхтатилиб, 2019 йил 18 ноябр куни таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.