Бугун Абдулла Қаҳҳор ҳақида ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди

Бугун Абдулла Қаҳҳор ҳақида ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди

Бугун соат 18:00 да Адиблар хиёбонида «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, таниқли адиб Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди ҳақидаги “Ҳақиқат мендан устун” ҳужжатли фильми премьера (https://telegra.ph/Abdulla-Qahhor-09-17)қилинади. Кинокартина Кинематография агентлигининг “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда суратга олинган.

Премьерадан аввал, адиб ҳайкали пойида тадбир ташкил этилди. Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида маърузалар тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Адиблар хиёбони”га ташрифи давомида берилган топшириқлари ва киноижодкорлар билан ўтказилган учрашувнинг 92-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Халқ юраги” туркумидаги 24 нафар адибларга бағишланган фильмлар яратилди.

Куни кеча Алишер Навоий, Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом, Огаҳий каби фильмлар премьера қилинганди. 29 сентябрга қадар Чўлпон, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтади.

Барча премьералар Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!