Британияликлар бензин нархи туфайли таътилларни бекор қилади

Британияликлар бензин нархи туфайли таътилларни бекор қилади

Sun газетаси томонидан ўтказилган сўровга кўра, Буюк Британия аҳолисининг камида 10 фоизи айнан шу сабабга кўра таътилдан воз кечишга мажбур. Британияликларнинг 7 фоизи юқори нархлар туфайли кекса қариндошларига саёҳатларини ҳам бекор қилган.

Шунингдек, сўровдан маълум бўлишича, Британия автомобил эгаларининг 12 фоиздан ортиғи ишга боришни тўхтатган, ёшлар орасида эса уларнинг сони 20 фоизга етади.

Аввалроқ ОАВ қиролликда май ойида 1,7 фунт стерлинг (тахминан 2,1 доллар) турадиган ёқилғи нархи туфайли юк ташишда жиддий муаммолар бўлиши мумкинлигини хабар қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!