Британияда янги ҳукумат солиқларни камайтиришни бошлади

Британияда янги ҳукумат солиқларни камайтиришни бошлади

Лиз Трасс ҳукумати иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун қиролликда солиқларни камайтиришни эълон қилди, деди молия вазири Квази Квартенг.

"Бугун биз янги даврга янгича ёндашувни белгилаб берувчи иқтисодий ривожланиш режамизни эълон қилмоқдамиз, у учта асосий устувор йўналишга асосланади", — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда манба.

Квартенгнинг таъкидлашича, устуворликлар қаторига таъминот иқтисодиётини ислоҳ қилиш, давлат молиясига масъулият билан ёндашиш ва солиқларни камайтириш киради.

Вазирнинг сўзларига кўра, эълон қилинган чора-тадбирлар йиллик инфляцияни беш фоиз пунктга пасайтиради. Шу муносабат билан Англия банки инфляция прогнозини 3 фоизга пасайтирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!