Британияда тиббиёт ходимлари иш ташлаш эълон қилишди

Британияда тиббиёт ходимлари иш ташлаш эълон қилишди

Буюк Британияда маслаҳатчи ва интерна шифокорлари юқори инфляцияни эътиборга олиб, маош оширилиши талаби билан бугундан бошлаб уч кунлик иш ташлаш бошладилар. Акцияни Британия Тиббиёт ассоциацияси ташкил этган.

Интерна врачлари ойликни 35 фоиз, консультант шифокорлар эса 12 фоиз оширишни талаб қилмоқда.
Иш ташланган кунлари касалхоналарда чегараланган хизмат тақдим этилади, биринчи навбатда касалларга тез ёрдам кўрсатилади.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзишича, ўтган йил декабрь ойида бошланган иш ташлаш туфайли ҳозиргача икки миллион хаста қабул қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!