Британия Украинага лазер ёрдамида бошқариладиган Brimstone 2 ракеталарини топширди

Британия Украинага лазер ёрдамида бошқариладиган Brimstone 2 ракеталарини топширди

Британия Украинага юқори технологияли Brimstone лазерли бошқариладиган ракетасининг такомиллаштирилган, олдинги версиядан икки баравар узоқ масофага ракета учириш имконини берувчи моделини юборди, деб ёзади Daily Telegraph.

Буюк Британия биринчи авлод Brimstone ракеталарини тахминан олти ой олдин Украинага топширган эди, бироқ қироллик ҳаво кучлари томонидан эълон қилинган видеотасвирларда Оксфордширдаги базада ташиш учун янада илғор модель тайёрланаётганини кўриш мумкин.

Ҳар бири тахминан 175 минг фунт стерлинг турадиган ракеталар, асосан, ердаги нишонларни, жумладан, юқори тезликда ҳаракатланувчи транспорт воситаларини уриш учун мўлжалланган.

Лазерли бошқарув ва юқори аниқликни ҳисобга олган ҳолда, ракеталар аҳоли зич жойлашган ҳудудларда учирилиши мумкин, бу эса тинч аҳолининг қурбон бўлиш эҳтимолини камайтиради.

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ўтган дам олиш кунлари Киевга ташрифи чоғида Украинага яна 50 миллион фунт стерлинг миқдорида ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!