Британия мактаблари уч кунлик иш ҳафтасига ўтмоқчи

Британия мактаблари уч кунлик иш ҳафтасига ўтмоқчи

Буюк Британия мактаблари энергия нархининг ошиши сабабли уч кунлик иш ҳафтасига ўтишни кўриб чиқмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Британиянинг айрим ҳудудларида электр энергияси нархи 300 фоизга ошиши мумкин.

Таълим муассасалари раҳбарлари шу йўл билан электр энергияси ва ходимлар иш ҳақи билан боғлиқ масалага ечим топмоқчи.

Британиядаги таълим муассасаларидан бирининг ижрочи директори мамлакатда қисқа ўқув кунлари, дарсдан ташқари тўгараклар сонининг камайиши ва энергиядан фойдаланиш бўйича кескин чекловлар ҳақиқатга айланишини айтди, дея хабар бермоқда Daily Mail.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!