БРИКС мамлакатлари Ғазо секторидаги вазият юзасидан фавқулодда видеоконференция ўтказади

БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари 21 ноябрь куни Ғазо секторидаги вазият бўйича фавқулодда видеоконференсия ўтказади.
Бу ҳақда Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса матбуот хизмати хабар берди.
“БРИКС мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой етакчилари ЖАР раислигида виртуал форматда навбатдан ташқари йиғилиш учун йиғилади”, — дейилади ТАСС хабарида.
Аниқлик киритилишича, учрашувга янги БРИКС давлатлари – Саудия Арабистони, Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари ҳам таклиф этилади.
Суҳбатда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).