Ўзбекистон делегацияси VI BRICS ўйинларини 114 та медал билан тўртинчи ўринда якунлади.
Россиянинг Қозон шаҳрида VI BRICS ўйинлари ўз поёнига етди. 13—4 июнь кунлари 90 та жамоа иштирокида кечган беллашувларда Ўзбекистон делегацияси 17 та олтин, 39 та кумуш ва 58 та бронза, жами 114 та медал жамғарди. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Россия, Беларусь ва Хитой жамоаларидан кейин тўртинчи натижани қайд этди.
Ўзбекистон бокс делегацияси ушбу мусобақада 5 та олтин 7 та кумуш ва 8 та бронза медалларига эга чиқди. Умумжамоа ҳисобида фақат мезбон Россия жамоаси яхшироқ натижа қайд этди. Хусусан Баҳодир Жалолов финалда беларуслик Владислав Смягликовдан устун келиб олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этган миллий федерациялар, спортчи ва мураббийларни қайд этилган юқори натижа билан қутлади.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.