НАТО раҳбари ўн йиллик бошқарувдан сўнг истеъфога чиқди

НАТО раҳбари ўн йиллик бошқарувдан сўнг истеъфога чиқди

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг "Politico" нашрига берган интервьюсида альянс давлатлари бошқа муқобил таклифларни эмас, балки Украинанинг "тинчлик формуласини" қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлаган.

- Украинанинг ташаббуси барқарор тинчликка олиб келиши мумкин бўлган жараённи таъминлайди, - деди у. - Албатта, қандай шарт маъқуллигини айнан украиналиклар ҳал қилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта бўлиб ўтган “Тинчлик дўстлари” саммитида ўн давлат вакили иштирок этди. Анжуманда Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича Хитой-Бразилия муқобил лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

"Euronews" нашри хабар беришича, НАТОни ўн йил бошқарган Столтенберг ваколатини расман Марк Рюттега топширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!