Польша Яқин Шарқдаги кескинлашув туфайли муҳожирлар тўлқинидан хавотирда

Польша Яқин Шарқдаги кескинлашув туфайли муҳожирлар тўлқинидан хавотирда

Польша расмийлари Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли Беларусь билан чегарада ноқонуний муҳожирлар сони ортиши кутилмоқда.

Бу ҳақда республика миллий мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш журналистларга маълум қилган.

"Ҳа, бу чегарада босим кучайишига олиб келиши мумкин, биз бунга тайёрмиз", - дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради PAP агентлиги.

У журналистлардан бирининг Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар муносабати билан Польшага миграция тўлқини таҳдид солмоқдами, деган саволига шундай жавоб берди. Сиёсатчининг қўшимча қилишича, унинг бўлими вазият ривожланишини диққат билан кузатиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!