Байден президентликка номзодлар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади

Байден президентликка номзодлар хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади

АҚШ президенти Жо Байден мамлакат Махфий хизмати томонидан президентликка ва вице-президентликка номзодлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни кучайтирувчи қонунни имзолади.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.

Ҳужжатда таъкидланганидек, Байден сешанба куни "Америка Қўшма Штатлари Махфий Хизматидан президентлар, вице-президентлар, президентлик ва вице-президентликка етакчи номзодларни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган агентлар сонини аниқлашда ягона стандартларни қўллашни талаб қилувчи" қонунни имзолади. Илгари қонун лойиҳаси АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси томонидан маъқулланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!