Pixar студиясининг “Бошқотирма-2” анимацион фильми жаҳон прокатларида ажойиб кўрсаткичларни забт этишда давом этмоқда. Мазкур лойиҳа бутун дунё бўйлаб прокат бўйича “Супер оила” сиквелини ортда қолдирди. Натижада фильм Pixar’нинг тарихдаги энг юқори даромад келтирган фильми номини олди.
Премьерадан бир ой ўтмай “Бошқотирма-2” фильми 1,252 миллиард доллар фойда келтирди. Кино прокатидан келган тушумларнинг 543,5 миллион доллари АҚШга тегишли, халқаро ҳудудлардан эса лойиҳа 708 миллион доллар даромад кўрди. “Супер оила-2” эса худди шундай вақт ичида 1,242 миллиард доллар ишлаб топган эди.
Шунингдек, фильм Pixar студиясининг тарихдаги энг яхши бешта лойиҳаларидан (“Супер оила”, “Қирол шер”, “Музюрак”, “Ака-ука супер Мариолар” каби) бирига айланди.
Мультфильм биринчи қисмида Райли исмли қизалоқнинг миясида яшайдиган бешта ҳиссиёт: Қувонч, Қайғу, Қўрқув, Ғазаб, Жирканиш ҳақида ҳикоя қилинган. “Бошқотирма”нинг иккинчи қисмида эса Хавотир, Уялиш ва Зерикиш каби эмоциялар қўшилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.