“Бошқа галактикадан ва менинг шаҳримдан": 69 метр баландликда Мессининг расмини чизишди (ФОТО)

“Бошқа галактикадан ва менинг шаҳримдан": 69 метр баландликда Мессининг расмини чизишди (ФОТО)

"ПСЖ" клуби ва Aргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг улкан портрети энди Росарионинг кўп қаватли уйларидан бирида акс этади.

Футболчининг суратини рассомлар Марлен Суриага ва Лисандро Уртеага чизди. 69 метр баландликдаги фреска “Бошқа галактикадан ва менинг шаҳримдан” деб номланган.


Эслатиб ўтамиз, Росарио 34 ёшли Мессининг она шаҳри ҳисобланади. У ўша ерда туғилиб, 13 ёшигача яшаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!