Ўзбекистон ҳукумати 8 та йирик вакцина ишлаб чиқарувчига 3 миллион дозадан вакцина харид қилиш бўйича мурожаат этган. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Халқ демократик партияси фракцияси ташаббуси билан ўтказилган парламент эшитувида маълум қилди.
«Ҳозирда вакцинани аҳолининг анча кенг қатламини қамраб олган ҳолда харид қилиш ниятимиз бўлса, биринчидан, бунча миқдорда аниқ ишлаб чиқарувчи йўқ. Ёки ишлаб чиқарувчи бўлганда ҳам етказиб берувчи йўқ.
Мана, ҳозир дунёда вакцина ишлаб чиқараётган асосий 8 та корхоналари бўлса, ҳукумат томонидан уларнинг ҳар бирига йўлланма берилган. ‘Уч миллион доза вакцина олиш ниятимиз бор. Шуни бизга етказиш муддати ва нархини бера оласизларми?’, деган хатимизга бирортаси жавоб бера олгани йўқ. 50 фоизи ‘олмайман’ деган фикрни ҳам айтиши мумкин.
Шунинг учун, вакциналар ҳар бир вакцинация пунктларига етказилганидан кейин ОАВ орқали қаерда, қандай миқдорда борлиги маълум қилинади. Шундан сўнг, қолган вакцина ишлаб чиқарувчилар билан келишув амалга оширилиб, қолган қатламлар учун вакцина етказиб бериш устида ишлаймиз», — дейди бош вазир ўринбосари.
Шунингдек, йиғилишда аҳолини оммавий эмлаш мақсадида дунёнинг 13 та фармацевтика компанияси ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан коронавирусга қарши вакциналарни тезкор етказиб бериш юзасидан музокаралар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилган.
Жумладан, амалга оширилган ҳамкорлик натижаларидан келиб чиқиб, Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Cо.,Лтд компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ЗФ 2001 вакцинасини бирга яратган ҳаммуаллиф давлат сифатида белгилангани ҳамда ушбу янги вакцинани ЗФ-УЗ-ВАC 2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш келишилгани маълум қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон GAVI (Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс) ташкилоти COVAX (коронавирусга қарши эмлаш механизми) фондига аъзо давлатлар қаторига киради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан COVAX фонди ҳисобидан мамлакатимиз аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш бўйича етарли миқдорда вакцина етказиб бериш юзасидан буюртма тайёрланиб, GAVI ташкилотига тақдим этилганлганлиги қайд этиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланиши маълум қилинган. Бунда биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган шахслар эмланади ва у фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади. Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина учун 3 триллион сўм ажратиш режалаштирилган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёши катта ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари вакиллари коронавирусга қарши бепул эмланади.
Махсус комиссия қарорига кўра, Ўзбекистонда Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасини қўллашга рухсат берилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.