Польша миллий прокуратураси собиқ адлия вазири Збигнев Зёброни Адлия жамғармаси иши бўйича ҳибсга олишга қарор қилди.
Бу ҳақда идора сайтидаги баёнотда айтилмоқда.
"Сеймдан ҳужжатларни олгач, прокурор Збигнев З.ни 26 та жиноятда айблаш, шунингдек, уни ҳибсга олиш ва Миллий прокуратура биносига мажбуран олиб бориш тўғрисида қарор чиқарди”, — дейилади хабарда. Ички хавфсизлик агентлигига (Польша разведка агентлиги) сиёсатчини ҳибсга олиш вазифаси юкланган.
Зёбронинг ўзи яқинда Будапештда бўлган ва у ерда, унинг сўзларига кўра, у Польшадаги қонун бузилишларига бағишланган конференцияда иштирок этган.
7 ноябрь куни прокуратура талабига биноан Сейм Зёброни Адлия жамғармаси иши билан боғлиқ 26 та айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортгани учун депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилиш учун овоз берди. Сиёсатчи, жумладан, “уюшган жиноий гуруҳ тузиш”да айбланмоқда. Қайд этилишича, Зёбронинг ихтиёрига кўра Исроилнинг Pegasus жосуслик дастури Адлия жамғармаси маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ва бу маблағлардан Польшанинг бир қатор сиёсатчиларининг гапларини тинглаш учун фойдаланилган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.