Боррель Исроилдан ғазабланди

Боррель Исроилдан ғазабланди

Европа Иттифоқи бош дипломати Жозеп Боррель Исроилни Ғарбий Соҳилда янги турар-жойлар қуриш режалари юзасидан танқид қилди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.

Боррелнинг таъкидлашича, у "уруш авжида Исроил янги ноқонуний аҳоли пунктларини қуриш учун янги маблағ ажратаётганини билиб даҳшатга тушган".

"Бу ўз-ўзини ҳимоя қилишга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва Исроилни хавфсизроқ қилмайди. Аҳоли пунктлари халқаро гуманитар қонунларни қўпол равишда бузиш ва Исроил хавфсизлигига энг катта таҳдиддир", - деб ёзди Боррель душанба куни эрталаб Twitter саҳифасида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!