Боку Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари учрашувига рози - Илҳом Алиев

Боку Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари учрашувига рози - Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бокунинг Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг Қозоғистонда бўлиб ўтадиган учрашувига рози бўлганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Боку ва Ереван тинчлик шартномасини имзолашга яқин турибди, деб хабар беради «ТАСС» мухбири.

«Қозоғистон бизга Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувини ўтказиш таклифи билан мурожаат қилди. Биз бунга рози бўлдик ва агар Арманистон ҳам рози бўлса, учрашув Қозоғистонда ўтишига келишиб олдик», — деди Илҳом Алиев Бокудаги халқаро форумда.

Алиевнинг қўшимча қилишича, Боку ва Ереван ҳозир тинчлик битими қандай бўлиши кераклиги ҳақида умумий тушунчага эга. Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар тафсилотларни якунлаши керак, бу эса вақт талаб этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!