Бокс. Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди, Фазлиддин Ғойибназаров мағлубиятга учради

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди, Фазлиддин Ғойибназаров мағлубиятга учради

Россиянинг Сочи шаҳридаги Red Arena мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Унда ярим ўрта вазнда Ботир Аҳмедов (10-3-0) ва Муҳаммадсалим Сотволдиев (7-8-2) ўртасидаги жанг бўлиб ўтди. Жангда Сотволдиев жароҳат олгани боис ғалаба Аҳмедовга тақдим этилди.

Ҳаваскор бокс бўйича олимпиада ва жаҳон чемпиони Ҳасанбой Дўстматов (6-0, 5 КО) ЖАР вакили Сифамандла Баленига (21-6-2, 8 КО) қарши рингга кўтарилди. Жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Якунда ҳакамларнинг барчаси Дўстматовнинг ғалабасини қайд этди.

Ушбу бокс оқшомида Фазлиддин Ғойибназаров (11-2, 6 КО) WBA йўналиши собиқ чемпиони Ражаб Бутаевга (15-1, 12 КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раундлик жанг 4-раундда Бутаевнинг техник нокаутли ғалабаси билан якунига етди. Фазлиддин жангни давом эттира олмаслиги маълум қилинди ва ҳакамлар техник нокаут қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!