Боғчада қизалоқнинг қўлини қаттиқ тортган рақс ўқитувчиси ишдан олинди - Тошкент

Боғчада қизалоқнинг қўлини қаттиқ тортган рақс ўқитувчиси ишдан олинди - Тошкент

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Юнусобод тумани, 14-мавзедаги 136-сонли ДМТТдаги рақс тўгарагига қатнаётган қизалоқнинг рақс ўқитувчиси унинг қўлини қаттиқ тортиб қичқиргани бўйича ота-онаси орқали оммага мурожаат йўллаган видеохабар тарқалганди.

Бу ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Унга кўра, Юнусобод туманидаги 136-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мазкур ҳолат бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, Касаба уюшмаси аъзолари иштирокида муҳокама қилинган.

Унда рақс тўгараги раҳбари М.Ш. га Ўзбекистон Ресрубликаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 17-октабрдаги «Мактабгача таълим ташкилотларининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 478-сонли буйруғи талабларини бузганлиги тушунтириб ўтилди ва ходим билан тузилган шартнома бекор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!