Boeing авиакомпанияси 2018—2019 йилларда иккита 737 МАХ самолётларининг ҳалокатидан кейин кечиктирилган жиноий иш бўйича келишувни бузганлик учун фирибгарликда айбдор эканини тан олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Гап Boeing 737 МАХ самолётларининг Индонезия ва Эфиопияда ҳалокатга учрагани ҳақида кетмоқда. Биринчиси 2018 йил октябр ойида юз берган: Индонезиянинг Lion air самолёти Ява денгизига қулаб тушган ва 189 киши ҳалок бўлган. 2019 йилнинг март ойида Эфиопия ҳаво йўллари самолёти қулаб, 157 киши ҳалок бўлган эди. Иккала ҳолатда ҳам учувчилар парвозни бошқариш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берган. Қурбонларнинг оила аъзолари воқеа учун жавобгарликни Boeing компанияси зиммасига қўйишни талаб қилмоқда.
Boeing 243,6 миллион доллар миқдорида иккинчи марта жаримага тортилади. Компания, шунингдек, самолётларидаги дастурий ва хавфсизлик тизимларини яхшилаш учун 455 миллион доллар сармоя киритиш мажбуриятини олади.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.