БМТ Хавфсизлик Кенгаши Гаитида хавфсизлик бўйича ёрдам миссиясини ташкил этиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Гаитида хавфсизлик бўйича ёрдам миссиясини ташкил этиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Миссия халқаро бўлади, лекин БМТ миссияси бўлмайди. Миссия Гаити ҳукумати сўровига кўра, тўдалар зўравонлигининг кўпайишига жавобан яратилмоқда.
Россия ва Хитой овоз беришда бетараф қолган, Хавфсизлик кенгашининг қолган аъзолари резолюцияни ёқлаб овоз берган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).