БМТ Ўзбекистонни Нукус воқеалари юзасидан мустақил тергов ўтказишга чақирди

БМТ Ўзбекистонни Нукус воқеалари юзасидан мустақил тергов ўтказишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Олий комиссари Фолькер Турк Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича мамлакат расмийларига бир қатор тавсиялар берди.

Улар аёллар ва озчиликлар ҳуқуқлари, маҳбусларни сақлаш, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва Қорақалпоғистондаги воқеаларни тергов қилиш билан боғлиқ.

“Нукус шаҳрида мен (…) ҳукумат ва фуқаролик жамияти вакиллари билан 2022-йил июль ойида юз берган фожиали воқеалар юзасидан очиқ суҳбатлар ўтказдим. Мен шаффоф ва мустақил тергов ўтказиш, жумладан, инсонларнинг ҳалок бўлиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга чақирганимни такрорладим”, — деди Турк.

У, шунингдек, гендер тафовутини ёпиш ва бир жинсли муносабатларни декриминаллаштиришни тавсия қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!