БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш якшанба куни Россиянинг Доғистон Республикасида содир этилган терактларни “қатъий” қоралади. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги ёзган.
“Жаҳон ташкилоти раҳбари “якшанба куни Россия Федерациясининг Доғистон Республикасидаги яҳудий ва насроний диний масканлари ва хавфсизлик кучларига қарши содир этилган террорчилик ҳаракатларини кескин қоралайди”, - деди БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик.
Унинг сўзларига кўра, А.Гутерриш ҳалок бўлганларнинг яқинлари, Россия халқи ва ҳукуматига ҳамдардлик билдириб, ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, якшанба кунги Россия жанубида жангарилар томонидан содир этилган ҳужумларда камида 20 киши ҳалок бўлган, 46 киши жароҳатланган, улар орасида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва тинч аҳоли ҳам бор.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.