БМТ Олий комиссари Рафаҳга берилган зарбаларни қоралади ва Исроилни шаҳарга бостириб кирмасликка чақирди

A A A
БМТ Олий комиссари Рафаҳга берилган зарбаларни қоралади ва Исроилни шаҳарга бостириб кирмасликка чақирди

БМТ Инсон ҳуқуқлари олий комиссари Волкер Турк, Исроилнинг Рафаҳга уюштирган зарбаларини қоралади. У Исроил қўшинларининг шаҳарга кенг кўламли бостириб кириши даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирди.

Турк сўнгги бир неча кун ичида асосан болалар ва аёлларнинг ўлимига сабаб бўлган Исроилнинг Рафаҳга қарши бир қатор ҳужумларини қоралаган.

Олий комиссар бундай қирғин «халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқнинг янада бузилишига олиб келишини» таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!