11 ноябрь, сешанба куни Доминикан Республикасида электр таъминотида узилиш юз берди, бу эса пойтахт Санто-Доминго, Пунта-Кана курорт шаҳри ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларига таъсир кўрсатди, деб хабар беради DW ахборот агентлиги.
Ҳодиса Сан-Педро-де-Макорис шаҳридаги электр станциясида содир бўлган авария билан бошланди, бу эса бутун мамлакат бўйлаб бошқа электр станциялари ва нимстанцияларда кенг тарқалган электр таъминоти узилишларига олиб келган занжирли реакцияга сабаб бўлди. Дастлабки бахтсиз ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳали аниқланмаган.
Санто-Доминго ва Пунта-Кана сайёҳлик ҳудудлари энг кўп зарар кўрган, бироқ мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилган.
Электр таъминотидаги узилишлар жамоат транспорти, жумладан, пойтахтдаги метро ва телеферик қатновини ҳам тўхтатди. Касалхоналар, банклар ва бошқа йирик муассасалар захира генераторларга ўтди, кўплаб уйлар ва кичик корхоналар электр таъминотисиз қолди.
Электр таъминоти кечқурун тиклана бошлади. Доминикан Республикаси энергетика вазири Хоель Сантос Эчаварриянинг маълум қилишича, ҳозирга қадар 527 мегаваттдан ортиқ электр энергияси ёки миллий истеъмолнинг қарийб 15 фоизи қайта тикланган. Унинг сўзларига кўра, электр тармоқлари барқарорлашгани сари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам аста-секин ўсиб боради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.